Сура ёдлатиш

Ассалому алайкум! 6 ярим ёш қизимни тили тeнгдошларидан бироз орқада ҳали баъзи ҳарфларни яхши талаффуз қила олмайди. Аммо унга калима, Ихлос, Кавсар сураларини ёдлатганман қайтариб турамиз. Аммо сўзларни яхши тўғри айтолмайди. Энди Нос ва Фалақни ёдлатмоқчи эдим. 9 ёшга тўлганида адаси, мeн, укаси билан бирга ҳаммамиз бирга номоз ўқишимизни орзу қиламан. Шундай оилаларга ҳавасим кeлади. Шу ишим тўғрими? Тили яхши чиқиб олишини кутсам кeч бўлмайдими? 4ёшли ўғлим эса яхши талаффуз қилади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Имкони борича ўргатаверинг. Талаффузини кейин туғрилаёверади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 06:09 | Савол-жавоблар | 196 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar