Уста ва шогирт

Ассалому алайкум! Бир устага шогирд тушиб, анча йилдан бери юраман. Ўзим ҳам уста бўпқолдим. Устам айтган ҳамма ишларини мустақил бажара оламан, лекин устам “ҳали озгина бор”, деб фотиҳа бермаяпти. Устамни мақсади, биз шогирдларга иш топиб, устидан фойда қилиш. Буни ҳамма шогирдлар билади. Устани розилигини олмасдан кетворсам бўладими? Бу бошқа шогирдларниям саволи. 25-30 йилдан бери шу соҳада ишласалар ҳам 1 донаям шогирдга фотиҳа бериб чиқармаганлар. Ҳаммаси охири кетиб қолади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Озгина сабр қилинг. Рози бўлиб жавоб берганидан кейин бўладиган баракани йиғиштириб улгуролмай қоласиз. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 196 | Таълим ва мутаъаллим
|
Boshqa savol-javoblar