Иймон сустлигими?
Ҳазрат, сизга бермокчи бўлган саволим учун энг аввал Аллоҳдан афв, сўнг сиздан узр сўрайман. Ҳазрат мусулмонлар бор экан уларнинг иймонининг мустаҳкамлиги даражаси ҳам турлича бўлади. Сиздан сўраб билмокчи бўлган нарсам шуки, бир мусулмон Аллоҳни, динини севади ва унга ибодат, итоат қилади, лекин баъзида шундай ҳолатлар бўладики, бу инсон кўнглида турли эшшиттириш ва мақолалар таъсирида динига ва Аллоҳга нисбатан шубҳа туғилиш ҳоллари ҳам бўлиб турса (бу ҳолат узоқ давом этмайди , "вспышка" га ухшаб қандайдир сонияларда бўлиб ўтади. Инсон дарров истиғфор айтади ) буни қандай тушунилинади? Бундай ҳоллар тез- тез бўлиб турса, инсоннинг савоб ишлари бекор кетмайдими? Бу ҳолатлар натижасида инсон гуноҳкорга айланадими? Сизга раҳмат ва минг бора узр.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаммаси яхши бўлади. Шайтон бир оз васваса қилаётган бўлади. Мустаҳкам турилса, ўтиб кетади.
4 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ҳаммаси яхши бўлади. Шайтон бир оз васваса қилаётган бўлади. Мустаҳкам турилса, ўтиб кетади.
4 Май 2022, 04:02 | Савол-жавоблар | 149 | Ислам