Мушукнинг нажаси тегса

Ассалому алайкум! Махсулотларга мушукнинг нажаси тейган бўлса ювиб ишлатиш мумкунми ёки ташлаб юбориш мақулми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ишлатиладиган нарсага боғлиқ. Агар пластик каби ўзига сувни шиммайдиган нарсалар бўлса уч бора ювиш билан тоза бўлади. Материал ёки тери каби нарсалар бўлса уч марта ювиб сиқиш билан тоза бўлади. Картошка пиёз кабиларга бўлса ўша жойини кесиб ташлаб ишлатилади. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 23:32 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar