Устама хақида

Ассаламу алайкум! Излаш бўлимидан фойдаландим айнан шу саволга жавоб топа олмадим. Бир қанча савол жавобларда устама рибо дейилибди. Саволим қуйидагича: Мактабда ўқитувчиларга маълум мезонлар асосида устама ойлик берилади. Яъни 1 ўқув йили давомида қилган ишлари (масалан: ўқувчиларнинг олимпиададаги ўринларига, ёзган мақолаларига қараб ва ҳоказолар) га қараб ойликка қўшиб устама ҳақ берилади. Бу устама ҳаққи 1 йил тўлиқ ойликка қўшиб берилади. Шу устама ҳаққи ҳалол бўладими? Рибо бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз айтаётган пул мукофот. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 04:03 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar