бу Энг асосийси масала

савол:Фотиҳа сурасининг охириги оятидаги ва бошқа оятлари "Валодоооолиииийн" деб о‘қиладими ёки Валозоооолиииийн дебми?Ман эшитишимча Доллун бу Адашганлар дегани эканЗоллун эса Сояда турувчилар экан биз дуоимизда Валозоооолиииийн деб Сояда турувчилардан қилмагин деган дуо қилиб со‘раб қо‘ймаяпмизмикин ёки бунга Руҳсат борми?Ман Руҳсат бо‘лса керак деб Гумон қилардим Ба‘зи имом хатиблар Валозоооолиииийн деб о‘қишганини эшитганман буни изоҳлаб берсангиз илтмос.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом.Сиз айтган калимадаги назарда тутилган нутқ товуши ўзбек тилида йўқ. Сиз айтган ҳар икки ўқиш усули ҳам тўғри эмас, чунки мазкур калимани крил алифбоси билан тўла ифода этиб бўлмайди. Бу ундош ўзига хос талаффузга эга. Тушунтириш учун уни з ва д товушларнинг қоришмасига яқин мустақил товуш, дейиш мумкин. Энди, бу ва шунга ўхшаш нутқ товушларининг маънога ва намозга таъсири масаласига келсак, ажамлар учун ҳукм бироз енгилроқ бўлади. Аслида ҳар бир мусулмон киши, у хоҳ араб бўлсин, хоҳ ажам бўлсин, Қуръони каримни араб алифбоси воситасида ва мутахассис устоз ёрдамида ўрганиши керак. Бошқа алифбода ўргнаниш "сув йўғида таяммум" қабилидадир. Бошқача қилиб айтганда, араб ёзувини ўргангунга қадар вақтинча фақат намоз ўқиб юришга ярайди, холос. Имкон борича Қуръонни араб ёзувида ўрганиш лозим. Умуман илож топилмаса, тил келмаса, маъзур ҳисобланади. Зеро динимизда имкониятдан ташқари нарса талаб қилинмайди. Валлоҳу аълам.

4 Май 2022, 04:13 | Савол-жавоблар | 139 | Қуръони карим
|
Boshqa savol-javoblar