Ҳадис санади ҳақида

Ассалому алайкум! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай маънода ҳадис борми? Менга иккита одам келиб ҳукм сўрайди. Бири далил келтиришга уддабурон бўлганлиги учун шу одам фойдасига фатво чиқариб берсам, у ўзи ноҳақлигини билса менинг фатвоим бўлса ҳам олмасин. Чунки мен дўзахдан бир чўғ берган бўламан. Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Ҳа шундай ҳадис бор. أَنَّ أُمَّهَا أُمَّ سَلَمَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا زَوْجَ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَخْبَرَتْهَا عَنْ رَسُولِ اللهِ  صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: أَنَّهُ سَمِعَ خُصُومَةً بِبَابِ حُجْرَتِهِ، فَخَرَجَ إِلَيْهِمْ، فَقَالَ: إِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ، وَإِنَّهُ يَأْتِينِي الْخَصْمُ، فَلَعَلَّ بَعْضَكُمْ أَنْ يَكُونَ أَبْلَغَ مِنْ بَعْضٍ، فَأَحْسِبُ أَنَّهُ صَدَقَ، فَأَقْضِيَ لَهُ بِذَلِكَ، فَمَنْ قَضَيْتُ لَهُ بِحَقِّ مُسْلِمٍ فَإِنَّمَا هِيَ قِطْعَةٌ مِنَ النَّارِ، فَلْيَأْخُذْهَا أَوْ فَلْيَتْرُكْهَا  Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Умму Салама розияллоҳу анҳо бундай хабар қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужралари эшиги олдидаги тортишувни эшитиб, уларнинг олдига чиқдилар ва: «Мен бир башарман, холос. Менинг олдимга даъволашганлар келади. Баъзингиз баъзингиздан сўзамолроқ бўлишингиз мумкин. Натижада мен уни тўғри айтди, деб ҳисоблаб, ўша нарсани унинг фойдасига ҳукм қиламан. Лекин кимнинг фойдасига бир мусулмоннинг ҳаққини ҳукм қилгудек бўлсам, бу дўзахдан бир бўлакдир.
(Истаса) уни олсин ёки ташласин», дедилар». (“Олтин силсила” китобидан Саҳиҳул Бухорий). Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 22:24 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar