Ҳолис

Ассалому Алайкум шайх жаноблари аввалам бор сизга со‘глиқ саломатлик тилайман ! Менда бир савол бор эди ! Бу савол қандай мавзуда эканлигини билолмадим. Саволим шундан иборатки Мен бир қизни яхши ко‘рман. Унга бо‘лган муносабатим о‘та кучли. Ман хохлардим унга бо‘лган муҳаббатимдан қутулишни. У билади мени кучли севишимни у ҳам севади лекин менда ортиқча муҳаббат . Менинг асосий истагим бор муҳҳаббатим фақат Оллоҳга бо‘лиши! Қандай қилиб у қизга бо‘лган ко‘нглимдаги бу муҳаббатимдан қутулсам ман бу қадар яхши ко‘ришни истамиман. Ман Оллоҳдан ко‘нглимни хотиржам қилишини дуо қилиб со‘реман. Сиздан ҳам билмоқчи эдим қандай қилиб бу муҳаббатни со‘ндириш мумкин ? Ман фақат Оллоҳни севишни фақат Оллоҳни севишни истайман бу истак манда жуда ҳам кучли . ОЛдиндан катта раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Аллоҳга кўпроқ ибодат ва дуо қилинг.

4 Май 2022, 04:15 | Савол-жавоблар | 161 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar