Қош териш ҳақида

Ассалому алайкум! Ман қошимми доим эмас тўй хашамларга борганда номига териб қўяман. Катталар ёшлигимизда қош териш гунох у дунёда қош гувохлик берар экан дейишарди. Хуллас қош теришга рухсат беришмасди. Шу гап тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий Аллоҳ умрини узоқ қилсин ўзларининг бир маъвизаларида бир бой оиланинг бошидан кечирган воқеъасини айтиб берганлар. У хонадон соҳибининг ўзи бу ишни зикр қилган. бир қизим бўлар эди. Бой бўлганимиз учун ҳамма хоҳиш истакларини бажарардим. Замонавий мактабга ўқишга бердим, ўранмади, диний таълим олмади, дугоналари каби очиқ-сочиқ ҳаёт кечиришни ўрганди. 20 ёшга етганида вафот топди. Бир кун туш кўриб қолдим, тушимда қизимнинг боши жуда катта бўлиб шишган, бирорта ҳам сочи йўқ эди. Лаблари шилиб олинган тирноқлари эса суғириб ташланган эди. Қаттиқ азоб тортаётгани аянчли ҳолатидан маълум эди. Ўзимни қўярга жой тополмай нега бундай бўлганини сўрадим. Қизим : “Вафот топишим билан жасадим жуда катта ҳолга келди. Сочимнинг толалари дарахтнинг шохлари каби катталашди. Азоб берувчи фаришта ёнимга келиб Аллоҳ сенг бу сочларни беркитишга буюрганди сен эса уни ҳаммага кўз-кўз қилдинг деб битталаб юла бошлади. Ҳар бир толаси юлинганида чеккан азобимни билсангиз эди. Бир бор ўлиб яна тирилгандек бўлардим. Лабларимга қараб сен бу лабларга Аллоҳ ҳаром қилган нарсаларни чаплар эдинг деб лабларимнинг терисини шилиб олди. Тирноқларимга қараб бу қўйган лакларинг ғуслда покланишдан сени қайтарганди деб лакларни кўчиришга тушди. Шу билан тирноқларимни битталаб суғириб олди” деди. Аллоҳ қайтарган ишни арзимас деб билманг. Валлоҳу аълам!

29 Апрел 2022, 22:14 | Савол-жавоблар | 236 | Аёлларга оид масалалар
|
Boshqa savol-javoblar