Савдодан олдинги келишув

Ҳурматли Шайҳ ҳазратлари бир танишим сизга савол ё‘ллаб юборди.У авто запчастда ишлайди уларнинг асосий даромади усталарни ушлаб қолишдан иборат бир уста унга келиб "палончи - мен сенга мижоз юбораман сен эса уларга товарни со‘райдиган нарҳинда сотасан я‘ни тушириб бермайсан тушириб берадиган пулингни менга берасан" - дебди. Танишим товарларни нарҳини айтади ба‘зилар савдолашади ба‘зилар айтилган нарҳда сотиб олади шунга танишим рақобатдошларим асосан шунақа усулда ишлайди мен ҳам шунақа ишласам бо‘ладими ? Мен сунний нарҳ оширмаяпман фақат товарни айтиладиган нарҳига сотаман шунда усталар менга мижоз юборади бо‘лмасам рақобатдошларим билан ишлайди.-деб савол со‘раб юборди? Саволим ноо‘рин бо‘лса ёки саволда камчиликлар бо‘лса узр со‘райман ажратган вақтингиздан рози бо‘линг
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Харидор топиб берганга ҳақ бериш бор. Аммо харидор зарар кўрмаслиги, алдов бўлмамслиги шарт.

4 Май 2022, 04:25 | Савол-жавоблар | 153 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar