Аллоҳ номидан гапириш
Ассалому алайкум! "Аллоҳ хоҳлаябти сен ўзинг хоҳламаёпсан" деган сўзлар кўп учраб туради. Шу сўз қанчалик ёмон сўз эканига ойдинлик киритиб берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Аллоҳ фарз, вожиб, суннат ва мустаҳаб бўлган ишларни бандаси қилиши буюради. Аллоҳ бандасига ўта меҳрибон, балоғат ёшига етгунича инсонга ҳеч қандай ихтиёр бермади. Кимдан туғилишини, қаерда туғилишини, қайси шаклда туғилишини. Буларни ҳаммасини мажбурий қилди. Ризқини ҳам Ўзи етказди, балоғат яқинлашгач Унга ихтиёр берди, ақл берди. Ҳамма тарафдан Аллоҳ Ўзининг борлигини билдирувчи аломатларни кўрсатиб қўйди. Ихтиёр беришидан мурод Аллоҳ Ўзини мажбурлаб яхши кўришни хоҳламади. Агар Мени яхши кўрса ўз ихтиёри билан яхши кўрсин, Менга итоат қилса ўз ихтиёри билан итоат қилсин. Агар Мендан юз ўгирса ўз ихтиёри билан юз ўгирсин деган маънода. Агар банда Роббисини ихтиёр қилси, итоат қилса, гуноҳларига надомат ва тавба қилса абадий жаннат беришини, Ўз дийдорига мушарраф қилишини ваъда қилди. Аллоҳ хохлаябти сен ўзинг хохламаёпсан дейиш ўрнига Аллоҳ буюряпти сен ўзинг хоҳламаяпсан дейиш тўғри бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 05:18 | Савол-жавоблар | 173 | Долзарб саволлар