Талоқ олиш керакми?
Ассалому алайкум! Дугонам бир қори йигитга турмушга чиқиши керак эди, аммо тақдири бошқа экан. Тўй бўлмади. У йигит билан учрашувга чиқишганда, у йигит домла эди, қизга масжидда қандай никоҳ ўқигани ҳақида айтиб берган ва бу орада қиздан отасини исмини қўшиб кейин ўзини отасининг исми билан айтиб никоҳга розимисиз деган ва йўқ деб юборма кейин никоҳ ўқиб бўмайди деган. Қиз "Ҳа" ҳам "йўқ" ҳам демаган. Бола ичида ташқарига эшитилмайдиган ҳолатда бир нималар ўқиган сўнг қизга “никоҳ ўқиб қўйдим, агар бошқасига турмушга чиқсанг мендан талоқ оласан” деб ҳазил аралашган гапирган. Гувоҳлар бўлмаган. Қиз ҳазилга олиб кулиб, қўйган лекин розиман демаган. Бола сукут аломати ризо деган. Лекин тақдир бўлмади, қиз ҳозир бошқасига турмушга чиқиш арафасида, йигит айтгандек ундан талоқ олиши керакми? Никоҳ тушиб қолганми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гувоҳларсиз бўлган бўлса у никоҳ боғланмаган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:47 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Гувоҳларсиз бўлган бўлса у никоҳ боғланмаган. Валлоҳу аълам!
25 Май 2022, 19:47 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш