Никоҳ бузулмайдими

Ассалому алайкум! 2 йил олдин антибиотикдан заҳарланиб дисбактериоз ва аллергия бўлиб даволланган эдим. Дўктўрлар аллергиямни даволлай олмадилар. Шунда табибга даволанишга борганман. Табиб зайтун мойи ичириб қўли билан текшириб (сеанс қилиб буйрак жигар қорин соҳасини ушлаб кўриб қаерингда нима бўлаётганини айтади) даволар экан. 1-саволим Бу фолбинликка кирмайдими? Кейин ўша табиб менга отангни вафотидан сўнг стресс(кинна кирганмуш ичимга)га тушгансан деб ,,Ўт-алас" яни олов билан кина чиқарадиган одамни тавсия қилди. Кейин ўша одам икки кун оловни танамга текказиб (сўнг сув сепар экан) ,,ўт-алас" қилди. Саволим шуки 2-саволим Бу иш динда мумкинми?.. Бу ишни қилдириб аллоҳга ширк келтирмадиммикин? Никоҳим бузулмадимикин деган ўй-фикр мийямдан кетмаябди.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу ишни куфр деёлмаймиз, аммо аҳмоқлик эканлигида шак-шубҳа йўқ. Никоҳингиз бу билан бузилмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 05:51 | Савол-жавоблар | 162 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar