Қиммат кийим олиш ҳукми

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, фитр садақаси мавзусида берган маълумотларингиз ичида бир кичик маълумотга кўзим тушиб қолди. Унда, жумладан, шундай дейилади: "Уч сидра кийим эгаси бой ҳисобланмайди, чунки улардан бири – уй кийими, иккинчиси – юмушлар учун, учинчиси – жума ва байрамлар учундир. Тўртинчи кийим эса бойликдир". Бугун бозорларимизда кийимлар сифатига қараб турли нархларда. Мўмин киши шу уч хил кийимни қиммат бўлса ҳам, сифатлисидан олгани яхшими ёки арзонидан олганими? Албатта, шариат талабларига тўғри келадиганини. Гап шундаки, қиммат турувчи кийим-бошлар узоқ чидайди, арзон турувчилари эса тезда ёмонлашиб, чўзилиб, сифатсиз кўринишга келиб қолади. Қай бирини танлаган маъқул?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уламоларимиз яшаш тарзини тўртга бўлганлар.
1). Раҳойиш – кун кечирса бўладиган уйли, жойли кийим-кечак, озиқ-овқат билан кифояланиш, жоиз.
2). Осойиш – имконияти бўлса юқорида зикр қилинганларнинг ҳар биридаги қулайликлардан фойдаланиш, жоиз.
3). Зебойиш – юқорида зикр қилинганларни кўрганда кўз қувонадиган даражада бўлиши, жоиз.
4). Намойиш – барчасида фахрни ирода қилиш, жоиз эмас.
Қолаверса, инсонга умр ва бойлик охиратга зодироҳилани кўпайтириш учун берилади. Уларни арзимас, вақтинча бўлиб, кейин йўқ бўладиган нарсаларга сарфлаш ақлли инсоннинг иши эмас. عن أبي هريرة رَضِي اللهُ عَنْهُ أن النبي صلى الله عليه و سلم أمر عائشة أن تذبح شاة فقسمتها بين الجيران وكان أحب الشاة إلى رسول الله [ ص 121 ] صلى الله عليه و سلم الذراع فلما جاء رسول الله صلى الله عليه و سلم قالت عائشة ما بقي عندنا شيء إلا هذا الذراع فقال رسول الله صلى الله عليه و سلم كلها بقي إلا الذراع  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оишага бир қўй сўйишга буюрдилар. Оиша (уни сўйдириб) қўшниларга тақсимлаб берди. Қўйдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг суюкли жоийи қўли бўлар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келганларида Оиша : “Хузуримизда қўйнинг шу қўлидан бошқа ҳеч нарса қолмади” деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Қўлидан бошқа ҳаммаси(савоби захира бўлиб) қолибди” дедилар".  Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 05:51 | Савол-жавоблар | 142 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar