5029-савол юзасидан
Ассалому алайкум! Саволим 5029-саволга “Рамазонда тушлик пули”. @Саволлар_канал 5029-савол “Ассалому алайкум! Биз бозордаги дўконларда ишлаймиз. Ишга кираётган вақтда тушлик дўкон ҳисобидан деб келишилган. Аллоҳга шукур рамазон ойида ҳаммамиз рўза тутамиз, тушлик қилинмайди, лекин пулини ҳам маошга қўшиб беришмайди. Ҳаққимиз дўконда қолиб кетмаяптими? ЖАВОБ: – Ва алайкум ассалом! Тушлик деб келишилганидан кейин тушлик қилинмаса нега сизни ҳаққингиз бўлар экан. Валлоҳу аълам!”. Берилган жавобни ўқиб бировни ҳаққини еб қўймадимми деб ўйланиб қолдим. Касбим уста. Амакиваччам билан бирга ишлайман. Ҳозирда 4 киши бўлиб ишлаймиз. Амакиваччам иш топиб тушлик пулини ҳам гаплашадилар, ўша пулларга хом ҳаражат олиб келиб берадилар. Биз уни 3 маҳал еймиз. Мана Рамазон ойида мен обед қилмадим, лекин ўша пулдан ифторлик ва саҳарлик қилдим. Ўша еганларим уй эгасининг ҳаққи бўлиб қолмадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уй эгасидан сўранг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 06:47 | Савол-жавоблар | 146 | Рўза
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Уй эгасидан сўранг. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 06:47 | Савол-жавоблар | 146 | Рўза