Курсдошлар билан жамоат бўлиб намоз ўқиганда

Ассалому алайкум! Устоз мен пешин ва аср намозини ўқишда институтда ўқиман болалар билан жамоат бўлиб. Мен Чеченистонда ўқиман, у ерда шофий мазҳаб бўлгани учун уларга иқтидо қилсам бўладими? Мен ярим йилдан бери уларга иҳтидо қилиб келаман. 2). Намоз ўқиётган имомни тажвиди жуда ёмон, ҳарфлар маҳраждан чиқмаса жуда кўп хатога йўл қўйса мен унга иқтидо қилмайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ҳанафий бўлиб намоз ўқинг. Уларга иқтидо қилишингиз жоиз. 2). Тажвиди намозни бузадиган бўлса иқтидо қилманг. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 09:21 | Савол-жавоблар | 193 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar