Нос балоси

Ассалому алайкум! Устозлар, мeн нос чeкишни ташлаёлмаябман, 4 ой чeкмай юра олдим лeкин ҳар хил тушкунликлар сабаб яна чeкиб қўймоқдаман. Нос чeкишни зарарларини тўлиқ бўлмаса ҳам биламан, кучга тўлиб хуш кайфиятлик пайтимда зарар қилмас, бошқалар нeча йиллардан бeри чeкиб кeлаябдику мeнга ҳам хeч нима қилмас дeган хаёлда нос чeкиб қўяман ва агар нос чeксам организмимда заифлик сeзиб, уйқу босишлик, ишчанлигим пасайиб, фикр қилиш қобилиятим ёмон ёқимсиз хаёлларда қотиб қолиб, кeлажакка ишончсизлигим уйғониб вахймага тушиб қоламан, шундай холатимдахам нос чeкишни бутунлай ташлолмаябман, ахволим нақадар ёмон, илтимос дуо қилинглар нос чeкишни сиз азизларни дуоси сабаб ташлаб кeтаолсам, ўзим ташлашга харакат қилаябман ташлолмаябман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Инсон туғилганида у билан бирга бир шайтон ҳам туғилади ва у одам боласини умрининг охиригача ёмон ишларга ундаб ўтади. عن عبد الله بن مسعود رَضِي اللهُ عَنْهُ قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم ما منكم من أحد إلا وقد وكل به قرينه من الجن قالوا وإياك يا رسول الله قال وإياي إلا أن الله أعانني عليه فأسلم فلا يأمرني إلا بخير Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Сизларнинг ҳар бирингизга жиндан бўлган бирга юрувчиси вакил қилинган. Бундай бўлмаган кишининг ўзи йўқ. Саҳобалар : “Сизга ҳамми эй Аллоҳнинг расули” дейишди. У зот : “Менга ҳам вакил қилинган, Лекин мен Аллоҳ ёрдам бериб, саломат қоламан. У мени фақат яхшиликка буюради” дедилар». Муслим ривояти. Инсон таҳорат, ғусл, зикр ва тиловати Қуръондан йироқ бўлса, ўша вакил қилинган шайтоннинг инсонга бўлган яқинлиги ва таъсири зиёда бўлади. Охир оқибат буткул унинг таъсири остида қолади. Барча айтганларини қилиб, Аллоҳдан узоқлашади. Ҳатто рамазондек шайтонлар кишанбанд қилинган ойларда ҳам унинг таъсиридан чиқа олмайди. Бора-бора шайтоннинг васваса қилиб буюрадиган ишлари инсоннинг табиатига айланиб қолади. Дард, ёмон хулқ янгилигида ва инсоннинг ёшлигида кичик бир ниҳол каби бўлиб, ундан қутилиш ҳам осон бўлади. Уни даф қилишга инсонда қувват ҳам бўлади. Инсон униб улғайгач ёшлигида даф қила олмаса дарди ҳам, ёмон хулқлари ҳам бирга улғаяди ва ундан ажралмас ҳолатга келади. Инсон улардан ижралишни хоҳласада, бу жуда қийин кечади. Бу худди сурункали касалга айланиб қолади. Шунинг учун ёшлик вақтида шайтоннинг таъсири тўлиқ ўз таъсирига олмасдан аввал зикр ва тиловати Қуръонни кўпайтиришимиз керак. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 12:58 | Савол-жавоблар | 154 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar