Илтимос Шайх Жанобларидан бошқа ҳеч ким ўқимасин!
Ассалому алейкум хурматли шайх жаноблари. Доим шу саволар дастурини кузатиб келаман,, о‘зимга керакли жавоблани топаман, сайт ма‘мурияти илтимос қилганидек аввал қидириб кейиб савол беринглар деганларидай 2 йилдан бери кузатиб озимга ко‘п фойда олганман бу 1 чи савол беришим. Хурматли Устоз сизи жуда ҳурмат қиламан ва бу ерда ҳеч қандай фитнами ёки ёмон ниятда эмас балки тушунолмаганим учунмикан билмадим, бир Универститета о‘қидиган йигитга хо‘жатхонада яни чэт элда ‘‘батҳроом‘‘ деган жойда намоз о‘қишга рухсат бердингиз? Саволнинг матини қуидагича:‘‘Ассаламу алаикум! Саволим тушунарлироқ бо‘лиши учун олдин вазиятни тушунтириб о‘тсам.Университетда о‘қиш бошланганда, о‘қишдан ташқари ишлашим керак. Айрим пайти иш пайти намоз пайти бо‘либ қолади. Шунда намоз о‘қиш учун ягона жой бу бизда "ҳожатхона", бу ерда "батҳроом" деб аталган жой бо‘лади. Энди бу ердаги ҳожатхоналар биз тасаввур қилганчалик ифлос эмас. Озода ва тоза бо‘лади. Ногиронлар учун махсус қилинган катта хоначаси намоз о‘қигулик ҳажмдаги кенглик беради. Шундай вазиятда иложини қилиб шу жойда намоз о‘қиб олса бо‘ладими? Раҳмат!‘‘ Шу ерда сиз бо‘лади деган жавоб ёзибсиз. Тог‘ри у чэт элда хожатхоналари тоза болади, ногиронлар хонасида анчагина катта жой бор лекин у ердаям нажосат тушади одамла авратларини ечадику?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Менимча, нажосат сув ила оқизилиб юборилади. Тозалаб турилади. Буни саволда ҳам айтилган. Бу бошқа ер йўқлиги учун айтилган гап. Одамлар авратини ечган бўлса, ёпади ҳам. Мен одамларнинг нажосати устида, авратига қарб намоз ўқиса бўлади деганим йўқ.- Эски китобларда ўша дарвдаги хожатхонага тушиб кетган одам, чиқа олмаса ўша ерда намоз ўқийди деганига нима дейсиз?
1 Май 2022, 21:36 | Савол-жавоблар | 158 | Намоз