Болалар кийими

Ассалому алайкум! Эркак биринчи турмушидаги фарзандларини кийимларини иккинчи турмушидаги фарзандларига фарзандларидан сўрамасдан олиб келса бўладими? Кичик бўлиб қолган кийимларини биринчи аёли бериб юборадилар. Бу ишлари тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бу ерда асосий гап болаларга кийим ва бошқа нарсаларни мулк қилиб берганлиги ёки мулк қилиб бермай вақтинча кийиб ва фойдаланиб туришга берганига боғлиқ. Агар вақтинчалик берган бўлса ота-она хоҳлаган одамига бериши мумкин. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 10:16 | Савол-жавоблар | 163 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar