Жахл устида ғийбат қилиб қўйдим
Ассалому алайкум! Турли мавзуларда бахслашамиз, гаплшамиз ва баъзида тортишиб хам коламиз. Бугун шундай бир бахслар ортидан мени жахлим чикти. Аслида ахамият беришимга арзимайдиган бир иш, (со вкусом не поспоришь), лекин негадир бу бахсдаги бир инсонни гаплари кандайдир мени шахсиятимга тегди. Киска килиб айтганда уни мактанчоклиги ва узини ута акиллидек тутгани менга ёкмади ва уни гаплари ман тарафга каратилгандек туюлди. Табиятдан огир босик одамман, жахлим хам тез эмас ва доим уни жиловлашга харакат киламан. Шу бахсдан сунг, у инсонни айтган гапларини гапириб гийбат килиб куйдим. Узимни канчалик уршмай, айтилган гап отилган ук.. жахлимни жиловлолмай колдим очиги, кулимдаги пиёла синай дегандай булди. Тўғрисини айтсам узимни жуда ёмон хис киляпман, чунки одатда мен узимни жуда каттик тияман хар кандан керак - керакмас сухбатлардан ва гийбатлардан.. ортикча гапирмасликга одатланганман, хатта гапиргим келса хам: «менга шу керакми?» деб индамай утиравераман… хозир эса, жахл устида гапириб куйганларимдан афсусдаман… узимги балчикга ботгандай хис килаяпман очиги.. у инсон менга хечким, очиги бир кунда 2 маротаба гаплашсак котта гап, аммо мени у ва унинг гаплари эмас, уни гийбат килиб куйганим кийнаяпти.. менга шу керакмиди?! Саволим шуки: Бу ишимни хукми кандай? Нима килсам Роббим авф этади? Албатта такрорламасликга харакат киламан, бундан бошка кулимдан яна нима келади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, Аллоҳга истиғфор айтинг. Ўша кишининг ҳаққига хайрли дуолар қилинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:58 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Тавба қилиб, Аллоҳга истиғфор айтинг. Ўша кишининг ҳаққига хайрли дуолар қилинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 05:58 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар