Средит ссоре
Ассаламу алайкум! Устозлар, Хозирда Америсадаман бу ердаги ахли илмлардан бирор нима соърайман десам инглиз тилини яхши билмайман. Саволим “Средит ссоре” ва шунга оъхшаш саволлар. 1. Бу ерларда средит сал бошқача ишлар экан. Банк мижозга қанчадир миқдорда пул беради, масалан дейлик 1000$, шу пулни 1 ой Ичида ишлатиб кейин яна тоълдириб 1000$ қилиб қоъйсангиз ёки умуман ишлатмасангиз сиздан хеч қандай %, пул ечилмас экан. Мисол учун, доъкондан 500$ га нимадир харид қилдим ва банкнинг пули билан яни менга берилган 1000$ пулдан тоъладим. Доъкондан чиқишим билан оъзимнинг пулимдан банкни пулини жойига қоъйдим, яъни яна 1000$ қилиб қоъйдим. Банкдан қарзим қолмади. Агар тоълдиролмасам, қарз боълиб қолсам қанчадир миқдорда банк мендан пул олади. % олади. Ва хар сафар банкни пулини ишлатсангиз сизга қанчадир миқдорда очколар, баллар ёзилади. Бу баллар яхши уй ижарага олишга, Университетдан қарз олишга тасир қилади. Саволим шундан иборатки; шунақа тизимдан фойдаланиш мумкинми? Яъни, қарзни қайтаришга 150% ишонсамгина олиб ишлатсам боъладими? 2. Ишхонамнинг олдида Покистонлик биродарларимиз масжид очишган, ора-орада чиқиб турардим. Лекин, охирги мартда чиқганимда янги йилга безатилгандей безалган эди, шундан кейин бормай қоъйдим. Шу масалада тоъғри ёъл коърсатсаларингиз. 3. Таом. Коъпчилик биродарларимиз шу қатори мен ҳам коъпинча ёълда боъламиз, хар доим ҳам ҳалол кафе ёки бир ҳалол махсулот сотиладиган доъкон ҳам топиш қийин. Оъзи умуман Америсада ҳалол тушунчасини коъп одам тушунмайди. Шундай вазиятларда бирор бир кафедан гоъшт қоъшилмаган, фақат сабзавотлардан қилинган ёки балиқли таом еса боъладими? Жавоблар учун катта Рахмат. Аллоҳ ҳаммамиздан рози боълсин. Ассаламу алайкум!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Бораверинг, қолдирманг. 3). Бўлади. Ҳозирги кунда бу муаммо жуда осон ҳал бўлади. Уйда таом тайёрлаб термосга солиб олинса бўлди. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бўлади. 2). Бораверинг, қолдирманг. 3). Бўлади. Ҳозирги кунда бу муаммо жуда осон ҳал бўлади. Уйда таом тайёрлаб термосга солиб олинса бўлди. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 156 | Молия ва тижорат