Мусулмонларнинг бошқа диёрларда яшашлари

Мусулмон умматини барча умматларнинг энг афзали қилган Аллох Субҳанаҳу ва Таъолога беъадад ҳамду-санолар бўлсин. Ўз умматига шафоатчи бўлган суюкли пайғамбаримиз Муҳаммад :саwга дуруду-саловотлар бўлсин. Хурматли устоз!!! Саволим қуйидагича:Маълумки, хозирги кунимизда дунёнинг деярли барча диёрларида мусулмонлар яшамоқда. Хаттоки АҚШда ҳам... У мамлакатларда улар, яъни мусулмонлар, тинч яшашади, ишлашади ва солиқ тўлашади. Ушбу солиқлар қаерга сарф қилинишини кўпчилиги номусулмон бўлган сенатор ва депутатлар муҳокама қилишади. Хусусан, АҚШ томонидан Ироқ ва Афғонистонда "демократия ўрнатиш" кампаниясига жуда ҳам катта маблағ ажратилган. Ўша "демократия ўрнатиш" аслида "Исломга уруш" бўлган. Устоз, илтимос, тушунтиринг, қайси далилга асосланиб уламолар мусулмонларга дорул-ҳарбда яшашга рухсат беришган? Ушбу ҳолатда мусулмонларнинг тўлаган солиқлари ўз диндошларига зарар келтириши сабабли улар гунохкор бўлмайдиларми? Жабобингиз учун олдиндан раҳмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Ўша давлатлар икки ёки ундан кўп мусулмонлари кўп давлат уруш олиб боришлари билан бирган қолган барча мусулмонлар яшайдиган давлатлар билан дипломатик алоқалари бор. Шунинг учун уламолар мусулмонлар уларнинг юртида яшашаларига рухсат беришган.

4 Май 2022, 10:46 | Савол-жавоблар | 168 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar