Бу ҳолатда талоқ тушганми?

Ассалому алайкум! 1). Аёлим билан 1 ярим йил олдин жахл устида “агар бугун уйинга кетсанг сенинг жавобингни бераман” дедим. Аммо аёлим шу куни уйига кетмади, бу ҳолатда талоқ тушганми?   2). Яқин кунларда яна жахл устида “Сени жавобингни бердим” деб юбордим, лекин “Сенга талоқ бердим” демадим. Бу холатда талоқ тушдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак.  Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. 2). Талоқ тушган. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 10:57 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar