Рукудан туришда
Ассалому алайкум! Аллоҳдан ишларингизда муваффакиятлар тилайман. Саволим шуки, фарз намозини ўқиётганимда рукудан Аллоҳу акбар деб туриб юборибман, кейин турган холимда Самияллоҳу лиман ҳамидаҳ дедим, кейин Аллоҳу акбар деб саждага кетдим. Намоз охирида саждаи сахв қилдим. Намозим бузилдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Бу билан намоз ҳам бузилмайди, саждаи саҳв ҳам вожиб бўлмайди. Сиз намознинг фарз ва вожиб-суннатлари ҳамда қачон саждаи саҳв қилинишини ёдлаб олинг. Бунинг учун Устозимиз раҳимаҳуллоҳнинг "Кифоя" ёки “Мўминнинг меърожи” китобларидан фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!
30 Апрел 2022, 01:29 | Савол-жавоблар | 133 | Ибодатлар