Балиқ ва бошқа сув хайвонлари

Ассалому алайкум! Мен хозир кореадаман. Бу ерда янги сўйилган халол мол гўштлари жуда қиммат. Шунинг учун биз музлатилган халол гўштлардан олиб истемол қиламиз. Хозирда бир заводда ишламоқдаман. Бу заводда мусулмонлар учун алохида овқат қилинади. Аксарият овқатлар денгиз махсулотлари, қисқичбақа, саккиз оёқ ва балиқ шунга ўхшаш нарсалар. Мен балиқдан ташқари ўша юқоридаги денгиз хайвонларидан истемол қилсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бизнинг мазҳабимизда жоиз эмас. Бошқа мазҳабларда жоиз, мутлақо ҳаром дейилмайди. Бу ёғи ўзингизга боғлиқ. Бу ижтиҳодий масала. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 11:41 | Савол-жавоблар | 166 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar