Онам билан сафар

Ассалому алайкум! Ёшим 22да. Онам билан Қозоғистонга борсак бўладими? У ёқда онамнинг синглиси касал ва ёлғиз бизни чақиряпти. Отам билан онам 3 ёшлигимда ажрашган. Бу сафарга отам қарши борма деяпти. Онам борамиз деяпти. Мен нима қилай? Маҳрамсиз йўлга чиқишимиз мумкинми? Отам ўзи чет элда. Бизни оборадиган маҳрамимиз йўқ.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бирор эркак маҳрамларингиз билан боринглар. Масалан, тоғангиз билан. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 11:30 | Савол-жавоблар | 148 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar