Исм назр қилиш

Ассалому алайкум! Уйланганман аёлим хомиладор бўлганида Аллоҳдан дуо қилиб ўғил қилиб бергин, Исмини Абдурахмон қўяман ва ҳаказо деб ният қилиб сўраганман. Саволим шундан иборатки Агар ўғил берса бу назрни ўзгартирса бўладими бошқа исм қўйиб ёки бирор чораси борми назрни ўзгартиришни? Сабаби бизда исмни одатда оила катталари қўяди, ман озроқ шошиб ота-онамга айтмай назр қилиб қуйганман ва бу исм яқин қариндошимизнинг вафот этган фарзандининг исми, қариндошим бизникига келганда ўғлини эслаб сиқилишини ҳечам ҳоҳламайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни ҳолатингиз назр эмас. Абдурраҳмон исмини қўяверинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 153 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar