Ассаламу алайкум!

Бир биродар шу саволни со‘раб беринг дея илтимос қилгандилар. Қандай ёзган бо‘лсалар шундай киритяпман:Ҳурматли Шайх ҳазратлари бир до‘стим узини айтиши буйича АЛЛОҲни таниганига куп булгани юқ я‘ни намоз уқиб АЛЛОҲ қодир қилгунча фарз амалларни бажара бошлаганига куп булгани юқ. Исломни ҳақиқий лаззатини энди татий бошлаябди экан! Кундан кунга Исломга булган қизиқиши ортиб бормоқда экан. АЛЛОҲ қодир қилгунча тақвода ва ҳидоят сари қадам ташлашга ҳаракат қилади. Лекин олдин гуноҳ ишларни коп қилган. Товбаларни ҳам АЛЛОҲ қодир қилгунча қилмоқда. яна уз яқинларига АЛЛОҲ қодир қилгунча исломга да‘ват қилиб амри ма‘руфда булмоқда. Лекин уни олдиндан таниганлардан бири сен олдин ким эдин нега ҳаммага ақл ургатябсан деган гапни айтибди. Шунда бир уртадаги одам сенга фарқи нима олдин ким булгани билан ҳозир сенга яҳши гапни айтяптими булди қолгани билан нима ишинг бор дебди. У до‘стимни боши қотиб қолган Ислом ҳақида билганларини бошқаларга етказишдан қурқмайдию лекин яна ог‘зига кучи етмайдиганларнинг шундай деб айтишидан қурқади. Бу нарсада сизнинг маслаҳатинги керак АЛЛОҲим сиздан рози булсин! Илмингизни зиёда қилсин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
Ҳечқиси йўқ. Билганича айтаверсин.

4 Май 2022, 11:52 | Савол-жавоблар | 145 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar