Азимжон исмини қўйиш

Ассалому алайкум! Яқинда Аллоҳ бизни ўғил фарзанд билан сийлади Алҳамдулиллаҳ. Унга қайнотам Азимжон деб исм қўйдилар. Мен бу исм Аллоҳнинг сифати эканлигини уларга айтдим, Абдулазим дейиш керак экан дедим. Улар ҳа шундай экан деб ҳам Азимжон деб чақиришда давом этишяпти. Исм қўйиш ота-онанинг зиммасидаги бурч эканлигини билган ҳолда қўлимдан келганини қилдим. Шунда исмнинг гуноҳи она сифатида менинг елкамга тушмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Алмаштириш шарт эмас. Афзали Абдулазийм дейиш. Валлоҳу аълам!

23 Май 2022, 10:51 | Савол-жавоблар | 168 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar