Туризм

Ассалому алайкум! Мен сайёҳлик фирмасида ишлайман. Яқинда ҳалол туризм деган тушунчани эшитиб ҳайрон қолдим. Бизнинг топаётган пулимиз ҳалолми ёки йўқ? Биз мижозларнинг қаерга боришини урганамиз ҳамма ҳаражатларни ҳисоблаймиз ва ўз устама ҳаққимизни қўйиб уларга айтамиз, лекин мижозларимизнинг чет элга бориб нима иш билан шуғулланишини билмаймиз, сўрамаймиз ҳам. Шунчаки уларни сайёҳ сифатида ўзлари ҳоҳлаган давлатга малум бир муддатга юборамиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бунчалиги жоиз. Сўраманглар. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 12:14 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar