Исроил давлатида ишлаб топган пул

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда жуда кўпчилик Исроил давлатида ишлаб келмоқдалар. Минг афсуски биз мусулмонларнинг у ерда яшаб ишлашлари ҳам осон эмас. Савол: Яҳудийларнинг берган пуллари уларга ҳалолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яҳудийлар билан қўшни бўлганлар. Саҳобалар улар билан олди берди қилганлар, бир-бирларини хизматини қилиб ҳақ олишган. Шариатга мувофиқ иш қилиб ҳақини олишса, ҳалол бўлади. Валлоҳу аълам!

9 Май 2022, 04:57 | Савол-жавоблар | 160 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar