Ота-онага ҳурмат

Ассалому алайкум! Ота хонага кирганда ўрнидан туриш ҳақидаги ҳадисни тушунтириб берсанглар илтимос. Ҳар қандай ҳолатда бўлса ҳам туриб кутиб олиш керакми? Мисол учун таомланаётгандаҳамми? Онага ҳам шундайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз фарзандингиздан нимани кутсангиз ота-онангизга ҳам шуни қилинг. Шариатимиз ота-онага “Фарзандларинг сенга туришини кутмагин” деб таълим беради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам саҳобаларини турмасликка буюрар эдилар. Ўрни келганда бир қавмнинг саййиди келганида “Саййидингизга туринглар” деганлар ҳам. Валлоҳу аълам!

3 Май 2022, 05:24 | Савол-жавоблар | 158 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar