Отам қилаётган ишлари тўғрими?
Ассалому алайкум! Мени отамни қилаётган ишлари тўғрими. Биз оилада тўрт ўғил фарзандмиз. 16 ёшда бўлганимда ота-онам ажрашишган. Мен ва укам отам билан қолганмиз. Кенжа укаларим эса онамлар билан қолишган. Отам бошқа аёлни олдилар ва улар икки нафар фарзандлик бўлишди. Мени уйлантиришди. Фарзандлик бўлдим. Орада укам вафот этди. Ўгай онам мен билан аёлимга кун бермай зулмлар қилди. Анча гап сўзлар ўтди. Бир кун ҳам тинчлик йўқ эди. Ўгай онам аёлимни қизлик уйга ҳайдаб юборди. Кейин мен ҳам аммамникида яшадим. Кейин амакиларим бундай юрмагин деб айтишди ва бизга уй топиб беришди. Икки ой оилам билан яшадиқ кейин у ерни топширишимиз керак бўлиб қолди. Кейин аммамнинг уйларида яшадик. Отамнинг олиб қўйган уйлари бор эди. Шуни амакиларим ва аммаларим бирга отамни кўндириб, ўша уйни олиб беришди. Бунга анча йиллар бўлди. Ҳозирда учта фарзандим бор. Орадан йиллар ўтиб муносабатимиз яхшилашди. Учинчи фарзандим туғилганда мен сени уйлантирдим, тўйини қилиб бердим, ошларини ўтказиб бердим дедилар. Бир куни мендан отам ўгай укамни ҳарбий хизматга юбориш учун пул сўрадилар ва пластик картамни бердим. Ҳар ой улар тўлаб юрдилар. Маошимнинг асосий қисми 80% пластик картамга нақд пулим эса 20% эди. Унда фарзандларим ёш эди. Роса қийин бўлди, лекин ҳеч кимдан пул сўрамадим. Анча йиллар ўтди ва бир куни уйимга келиб отам мендан олган қарзимни бераяпман деб бир қисмини олиб келибдилар. Мен у пулни олмоқчи эмас эдим, қўярда қўймай ташлаб кетдилар ва уйларига борганларидан кейин телефон қилдилар. Сен мендан қарзсан деб мен сенга уй олиб берганман, сен менга уйни ярим пулини бер дедилар. Ўзим ойликка қараб яшайман. Улар анча гапирдилар ҳақоратли сўзлар билан. Агарда бермасанг у дунё ва бу дунё рози эмасман деб ўчириб қўйдилар. Мен фақат эшиттим ва бирорта сўз ҳам айтмадим. Мен анча соғлигимни йўқотдим. Икки-уч маротаба аммакимни юбордилар пулни бер деб. Бу ишлар ҳали ҳам давом этмоқда. Мени мунча пулим йўқ топган пулим рўзғорга кетади. Ҳозир қандай йўл тутай? Исломий тарафдан нима иш қилсам тўғри бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша уйни олиб беришганида нима деб беришган? “Сенга ҳадя” ёки шахсий мулк деб беришган бўлса бу сизни уйингиз ҳисобланади. Агар уй олгунингча вақтинча яшаб тур деган бўлса уй уларники. Рози қилишингиз ёки сотиб олишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:25 | Савол-жавоблар | 141 | Администратор
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўша уйни олиб беришганида нима деб беришган? “Сенга ҳадя” ёки шахсий мулк деб беришган бўлса бу сизни уйингиз ҳисобланади. Агар уй олгунингча вақтинча яшаб тур деган бўлса уй уларники. Рози қилишингиз ёки сотиб олишингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 12:25 | Савол-жавоблар | 141 | Администратор