Пратез соч

Ассалому алайкум! Мени пешонамда сочимни тагида псарияз касалиги бор. Қизариб қазгоқ йиғилиб билиниб туради. Шу жойни беркитиш учун ўша жойга пратез соч қўйрисам бўладими? У сочни тагида плёнка сифат нарса бўлар экан. Шу пратез сочни қўйдирсам бўладими? Динимизда бунга русат борми, фақат касаликни беркитиш учун?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Аммо таҳорат ва ғуслда олиб туриб тагига сув етказишингиз керак бўлади. Агар ўша сочни қўядиган жойингиз фақат пешонани ўзида бўлса бошингизни орқа томонидан бошингизни тўртдан бирича бўлса ҳам протез қўйилмаган жойи бўлса, ўша асл сочингиз бор жойга протез сочни олмасдан таҳоратда масҳ тортишингиз жоиз. Ғуслда сочни олишингиз шарт. Чунки ҳар бир тукни тагига сув етиши шарт. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:03 | Савол-жавоблар | 194 | Табобат
|
Boshqa savol-javoblar