1та талоқ бериш

Ассалому алайкум! Яхши кўриб оила қурган эдик. Хеч қанча вақт ўтмай орамизга 3-4-5-шахслар аралашуви натижасида бўлган кўпгина можаролар сабаб эрим менга 1 мартта "-Талоғингни бердим!" дедилар. Жахл устида эмас экан. Алҳамдулиллаҳ 1та ўғил фарзандимиз бор. Ҳозир 4 ойдан буён қизлик уйимдаман. Талоқдан кейин ярашиш йўллари борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бир маротаба “талоғинг бердим” дейиши билан битта ражъий талоқ тушган. Ўша вақтдан бошлаб аёлнинг иддаси бошланган. Ўша идда вақти ичида эр аёлни қайта никоҳсиз ҳам қайтариб олиши мумкин. Идда чиққанидан сўнг эса қайта никоҳламай қайтариб ололмайди. Валлоҳу аълам!

17 Сентабр 2022, 00:00 | Савол-жавоблар | 124 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar