Намоз ва рўза

Ассалому алайкум! 1. Тақвим бўйича соат 3:37 да бомдод намози ўқилиши керак эди, лекин соат 3:22 да азон айтилди. Мен азондан сўнг намозни бошладим, фарзини энди бошлаган пайтимда яна қайта азон айтилди. Мен давом эттиравердим ва қайта ўқимадим. Менинг биринчи азондан сўнг ўқиган намозим дурустми? 2. Саҳарлик қилиб бўлиб оғиз ёпиш дуосини ўқидим, кетидан кўплаб ниятлар айтиб дуо қилдим, юзимга фотиҳа тортмасимдан аввал азон айтилиб қолди. Саҳарлик дуосини ўқиб ният қилиб бўлганим учун рўзам дуруст бўлаверадими? Қазо бўлмайдими? Ё юзга фотиҳа тортиш билан ҳисобга олинадими? Раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! 1). Агар намознинг вақти кирган бўлса дуруст, акс ҳолда қайта ўқилиши керак.
2). Саҳарлик вақти тугашидан олдин еб-ичишни тўхтатган бўлсангиз рўза дуруст. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 14:13 | Савол-жавоблар | 163 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar