Юк сотиш
Ассалому алайкум! Мен Америка логистика фирмасида ишлайман, бизда амазон юклар 1-2 ҳафталик шартнома бойича келади ва биз бу юкларни ўзимизнинг ҳайдовчилар билан етказиб берамиз, лекин баъзи холатларда шу юкларни ўзимизнинг ҳайдовчилар етказиб беролмайдиган холатлар учраб туради (машина бузилип қолиши, авария, бўш ҳайдовчининг шахсий сабаблари ва ҳоказолар). Шу холатларда бизда 2та йўл қолади 1чиси у юкни амазон тизимида бекор қилиш ва бунинг оқибатида амазон олдида бизнинг фирма обрўсига путр етади ва ишонч камайиб шу кетиш бўлса шартнома орқали бериладиган юклар берилмаслиги туради. 2чи йўлимиз ўзимиз етказиб беролмайдиган юкни ўзимизга ўхшаган бошқа фирмага фойдаси билан ёки фойдасиз сотиш туради. Лекн биз юкни олиб сотишимиз амазоннинг ва Американинг қонунчилигида тақиқланади яъни бизда олиб сотиш (брокерлик) ҳуқуқи йўқ ва унинг учун бошқача шартнома ва литсензиялар болиши керак. Ва баъзи фирмалар бундай юк олиб сотишни касб қилип олган лекн биз тахминан 10дан 1 холатларда сотаяпмиз. Энди бу ишимиз фирма раҳбарларига ва мен ишчи бўлип бу ишни бажаришим шариатта жоизми ёки йўқ? Ёки бундай холатларда фойда билан сотишимиз жоизмас бўлип лекн фойдасиз сотишимиз жоизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сизга иш берувчи тараф (Амазон) ўша ишни фақат ўзингиз бажаришингиз лозимлигини шарт қилиб қўйибди. Энди уни бошқага бажартира олмайсиз. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 13:40 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Жоиз эмас. Сизга иш берувчи тараф (Амазон) ўша ишни фақат ўзингиз бажаришингиз лозимлигини шарт қилиб қўйибди. Энди уни бошқага бажартира олмайсиз. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 13:40 | Савол-жавоблар | 149 | Ҳалол ва ҳаром