Омонатдан закот

Ассалому алайкум! Менга Аллоҳ 3та қиз фарзанд ато этган Алҳамдулиллаҳ. Аёлимнинг тилла тақинчоқлари кўп, улардан закот чиқарётганда 3та тилла занжирини хисобга олмасдан қолганларидан закот чиқаради. Сабабини сўрасам бу 3 та тилла занжирни 3 та қизимга 1 тадан мерос қилиб берганман, катта бўлганларида сепларига қўяман унгача менда омонат туради, қайси занжир қайси қизимники эканлигини ҳам қизларимга айтганман деди. Баъзида занжирларни тақишга қизларидан рухсат сўраган экан. Савол: аёлимнинг шу иши тўғрими ёки қизларини занжирларидан хам закот тўлашга мажбурми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ваалайкум ассалом! Агар қўлига мулк қилиб берган ва улар ҳам қабул қилиб олган бўлса қизларники ҳисобланади. Занжирларни грамми нисобга етса қизларнинг ўзлари закот беришлари фарз бўлади. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 15:41 | Савол-жавоблар | 136 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar