Амма маъсиятга буюрса

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин устозлар. Агар аммалар ўз жиянларини маъсиятга, гунохга буюрса уларга итоат қилинадими? Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Яхшилик ва силаи раҳм" номли китобларида хола она ўрнига ўтиши ҳамда оналарнинг фарзанди олдидаги ҳақлари ниҳоятта кўплиги, уларнинг розилиги жиҳоддан устун қўйилиши ҳақида хабар берилган эди. Амма ҳам она ўрнига ўтадими? Қандай ҳолатларда аммаларга итоат этилади ва қандай ҳолатларда йўқ. Батафсилроқ маълумот берсангизлар. Ноўрин савол берган бўлсам Аллоҳдан тавфиқ сўрайман.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ ҳолатларида ҳатто ота-онага ҳам итоат қилинмайди. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:02 | Савол-жавоблар | 157 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar