Фарзанд ҳаққи

Ассалому алайкум! Аллоҳ сизларга беҳисоб ажру-мукофотлар берсин. Умматнинг ҳакими - Ашроф Али Тахонавий раҳимаҳуллоҳнинг фарзандларнинг ҳақларини бир-бирларига қориштириб юбормаслик ҳақидаги сўзларини Ёрқинжон қорининг маърузасида эшитгандик. Бундан анча кўнглимиз оғриди. Сабаби кўпчилик оилалар хусусан биз ҳам илмсизлигимиз сабаб бу холатга анчагина бепарвомиз. Забонсиз ожиз чақалоқнинг ҳақларини суистеъмол қиларканмиз. Астағфируллоҳ. Шундан сўнг ҳар қайси инсонда қуйидаги саволлар туғилиши табиий: Суюнчи, декрет ва шу каби жамики гўдак ун олинадиган пулларни оналари ўз эҳтиёжи ун ишлатишлари ёки бувилари олиб қўйишлари мумкинми? Ёки фақатгина чақалоқнинг ўзига қўшимча овқат, дори-дармон ва кийимлари ун сарф этиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳозирги кунда инсонлар билмаган ҳолларида болаларининг келажагини барбод қилишмоқда. Уларни ўзларининг орзусини амалга ошириши учун эксплутация қилишмоқда. Агар ота-она боланинг ёшлигидан бошлаб мол мулкини тўғри тасарруф қилишса бола илм олиш ёшига етганида камолати учун бўладиган ҳама ҳаражатлари тайёр бўлади. Бола илм олиш, камолот ҳосил қилишга ўз маблағидан бемалол фойдалана олади. Мана шу нарса бола учун ҳам ота-она учун ҳам энг тўғри йўлдир. Чнки илмга тикилинган маблағ ҳамма вақт яхши натижа беради. Ота-она фарзандининг маблағидан қарзга олиб ишлатиши ва кейин ўрнига қўйиб қўйиши мумкин. Валлоҳу аълам!

6 Май 2022, 22:27 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar