Никох ва оила
Ассалому алайкум! Агар аёл киши турмушга чиқса теккан турмуш ўртоғи ноқобил, хотинни ишлатедиган, ишлаб пул топиб кел деса шу жоизми? Шундай эрдан ажрашса яъни ташлаб кетиб қолса орқадан неча йиллар ўтса уни кўрмаган. У инсон бу аёлни тирикмисан, ўликмисан, очмисан, тўқмисан демаса, вақтики соати келиб аёл бошқа инсонга турмушга чиқса бўладими? Лекин ўрталаридаги никох қайд қилган хужжатни йиртиб ташлаган, лекин талок берилмаган. Инсон хаёти мобайнида хар хил инсонлар учраркан, лекин ҳақиқий эркак киши кам бўларкан. Аёл киши бир ожиза булса уни шундай хурлаши тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Никоҳ эрнинг оғзидан чиққан сўзга боғлиқ. Талоқсиз бошқа турмуш қуролмайди. Албатта талоғини олиши ва иддасини тугатиши керак. Кейин бошқасига никоҳланиши мумкин. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 16:13 | Савол-жавоблар | 169 | Оила ва турмуш