Ушбу китоблар нашр қилинадими?

Сизнинг то‘қсонинчи йиллар атрофида чиққан ба‘зи китобларингизни о‘қиб, ко‘плаб фойдалар олдик. Жумладан, "Шоядки, тақводор бо‘лсак"дан. "Тарих омонатдир" китобини ҳам топса бо‘ладими? Ёхуд қайта нашр нияти борми? Худди шу савол "Яхшиликлар ва силаи раҳм" китобига ҳам тааллуқли. Аллоҳ таолонинг хизматларингизни улуг‘ ажрлар ила мукофотласин!
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- “Тарих омонатдир”ни қайта нашрига ҳаракат йўқ. “Яхшилик ва силаи раҳм”ни қайта чоп қилишга диний қўмитадан изн сўралган.

4 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 151 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar