Мазлум ҳисобланадими

Ассалому алайкум! Яқинда турмушга чиқдим, 1ой бўлди. Тўйдан олдин турмуш ўртоғим намоз ўқишимни билар ва ҳеч қандай қаршилик билдирмас эди. Ҳамма шароитни яратиб бераман, бемалол ўқийсан деб ваъда ҳам бергандилар, қайнонам ҳам. Энди эса тўйдан кейин кўп шамоллаб қолганим туфайли намоз ўқитишмаяпти, ғусл қилишимга қаршилар, жинсий яқинликдан кейин ғусл олмаса намоз отмайди, ювиқсиз юриш бўлмайди десам ақллилик қилма, таҳорат осен бўлаверади деб урушиб беряптилар. Ваннахонамиз совуқ кун совуган сари ювинишга шароит қийинлашиб шамоллаб қоляпман. Бенамоз юришдан қалбим азобланяпти лекин гапирсам тушунишмаяпти. Аллаҳ меҳрибон кечиради деб ҳатто эшитишниям хоҳлашмаяпти, иложсиз қолдим гапирсам уришгача борадила хожейиним. Илтимос маслаҳат беринг, нима қилай, шу ҳолда мазлум ҳисобланаманми, ахир намозга бу узр ҳисобланмайдику?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз ҳар куни ётишдан олдин шамолламайдиган ғуслни шароитини қилиб қўйинг. Намозларга маҳкам бўлинг. Аллоҳ уларга ҳам инсоф берсин. Валлоҳу аълам!

10 Май 2022, 10:29 | Савол-жавоблар | 150 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar