Бухгалтер учун халолми?

Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, яқинда ишга кирган эдим. Ойликни бир қисми нақд, ўшани бериш пайти кассир 700 сўм, 900 сўм шунга ўхшаш майда пулларни ўзларига олиб қолар эканла. Бунга ҳамма индамасакан, ман бу пуллар улар учун ҳаром эканини айтмадим, лекин чиройли қилиб ойликни тўлиқ беришларини бир оғиз сўраб қўйдим. Шунда улар ҳаммани олдида мани ноқулай аҳволга солиб қўйдила, индамадим, бу вазият учун ўша ердаги турган одамлар ва ота-онам “нима қилардинг паст кетиб” деб мани айблашди. Шу даражага еттики хато қилдимми деб ўйлаб қолдим. Биламан оғриқли савол, ўзим учун билиб олай бу вазиятда ростдан хато мандан ўтдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри иш қилгансиз. Ўша ерда турганларни қанчаси сизи ҳолатингизга тушмайлик деб индамай турган бўлишлари мумкин. Бундай ҳолатда улар ўта оғир гуноҳга қўл урган бўладилар. Яъни бировни норози қилиб ҳаққини ейиш гуноҳига. Халқимизда “Буғдой ўғриси кофир эмас сомон ўғриси кофир” деган мақол бор. Яъни буғдой ўғирлаётган “мен буғдой ўғирлаяпман, ёмон иш қиляпман” деб ўғирлик қилади. Сомон ўғирлаётан эса “Мен ўғирлик қилмаяпман” деб ўғирликни ҳалол санаб қилади. Бундай эътиқод эса шариатимизда куфр ҳисобланади. Валлоҳу аълам!

26 Май 2022, 02:28 | Савол-жавоблар | 155 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar