Телеграмда реферат канал очиш

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларнинг ўрни нечоғлик оммалашгани сари у ердаги маълумотларнинг ҳам анчайин бачкаланашиб бораётгани барчамизга сир эмас. Бу нарса айниқса ёшларимиз онгига салбий таъсир кўрсатиши эса анчайин ташвишли ҳолат. Шундан келиб чиққан ҳолда телеграм ижтимоий тармоғида бепул рефератлар жойлаштириб боришга мўлжалланган бир канал очган эдим. Бир танишим эса буни ҳаромга йўйди. Бу нечоғлик ҳақиқатлигини айтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Бировларнинг меҳнат қилиши керак бўлган ишларни сиз текиндан тарқатаётган бўлсангиз бу жоиз эмас. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 16:46 | Савол-жавоблар | 177 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar