Шерикларимни ҳаром ишлари
Ассалому алайкум! Мен Хорватияга ишлаш учун келганман. Мусулмон биродарларим бор. Мендан ёшлари катта. Ҳозир Хорватияда жуда кўп аёллар ярим яланғоч кўчада юради дарёларда чўмилади. Ерга қараб юришдан бошқа иложим йўқ. Шерикларим менга Муслим ана уни қара қараб буларга кўзларни суғориш керак деган гапларни айтишади. Кейин ҳар шанба, якшанба ароқ олиб ичишади бир хонада яшаймиз Алҳамдулиллаҳ намоз ўқийман ҳақларига дуодаман баъзида сиқиламан шунақа муҳитда. Ўзлари яхши инсон баъзи бир хулуқларини ёмон кўраман. Онда сонда маруза эшитади Солохиддин домлани, Абдуллоҳ домлани ҳурсанд бўлиб кетаман. Ёшлари катталиги учун насихат қилолмаяпман. Қандай йўл тутсам бўлади? Бошқа иш топиб олиш осон эмас.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Чиройли услубда одам яратилгандан кейин Яратувчиси Аллоҳни айтганларини қилиши фарз экани, гуноҳларни тарк этиш лозим экани ва уларнинг зарарларини тушунтиринг, шу билан сизнинг зиммангиздаги амру маъруф наҳий мункар соқит бўлади, улар билан яшаш динингиз ва ахлоқингизга зарар берса бошқа жойга кўчинг. Уларни ҳаққига дуода бўлинг. Валлоҳу аълам!
11 Май 2022, 20:13 | Савол-жавоблар | 171 | Турли саволлар