Қазосини ўқийманми

Ассалому алайкум! Мен ҳозирда университетда ўқийман. Дарсларим одатда 12:10дан 6:30гача бўлади. Натижада пешин, аср ва шом намозларимни университетда стулда ўтириб ўқиб олаётган эдим. Дўстим айтдики, туриб ўтириб ўқишга қодир бўлсам, шароит қилиб ерда ётиб туриб ўқишим керак экан. Саволим қуйидагича: Энди университетда стулга ўтириб, парта устида сажда қилиб ўқиган намозларимни қайтадан қазо сифатида ўқишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳа. Валлоҳу аълам!

4 Май 2022, 18:03 | Савол-жавоблар | 139 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar