Бульон2

Ассалому алайкум Устоз! Биз айтган бульон россияда ишлаб чикарилади. Таркибида зироварларидан ташкари (товук, мол) гушти мавжуд булиб, кичкина кубик шаклида эмас, 30кг лик копларда булади. Ошхонада гуштли таомларга "мол" гушти боридан, колган таомларга "товук" гушти боридан кушилади. Бу фирмада емагимиз учун биздан бир ойига энг озида 200$дан пул кесади. Бу ошхонадан 1000га якин одам емак ейди. Бизнинг шароитимиз шуки иш вактимиз эрталаб 8:00дан кечки 19:30 гача. Кунлик емагимиз ошхонадан, бизнинг баъзи биродарларимиз бетонда ишлайди, яъни ишлари огир, энди шундай шароитда биз ошхонадаги таомлардан есак буладими еки нима килайлик? Устоз бу ерда такволи кишилар хам бироз бор илтимос бизларга маслахат беринг, биз гарибларнинг хаккимизга хам дуо килиб куйинг. Аллох сиздан рози булсин, жавобингиз учун олдиндан катта рахмат.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур таомларнинг таркибини ўрганиш керак. ҳаром нарсалар бўлса, еб бўлмайди. Сизлар масъулларга илтимос қилиб ҳалол таом сўрашларингиз керак бўлади. Аллоҳ барча мушкулларни осон қилсин! Сизларга нажот берсин!

4 Май 2022, 18:24 | Савол-жавоблар | 157 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar