Хар хил тушунмовчиликлар
Ассалому алайкум! 1) Ким қурон уқишни уч кун узрсиз тарк килса уни номи хожир яьни қочоқ деб аталади. ( Мухаммад Мусо Огахий Бу гап канчалар тўғри? Илтимос изох берсаиз ) Қурон уқиш фарз ибодат эмаску лекин ! 2) Расулуллох С.А.В Аллоҳнинг китобида бир сура бор уни ояти 30 тадир. Ким уни қироат қилса сохибини то мағфират бумагунича шафоат қилади. Бу Табарокаллазий биядихал мулк сураси. Энди саволим шуки хозир дунеда мингдан ошиқ қорила бор ула хаммасини бу сурани ёдлаган ва қироат қилади. Энди ула хаммаси шунинг учун жаннатга кирадими? Буни кандо чуниш мумкин ёки бошкача томондан қараладими? 3) Қурони каримда покла покла билан нопокла нопок билан дб тарифлаганку тўғрими? Лекин яқинда бир акам яхши содда ақилли одобли бир қизга уйланди. Энди саволим шуки мани акам ғирт ёлгончи, иймонсиз хар хил жойлада юрадиган ичадиган чакадиган бола. Нега буёда у қизга адолат ёқ? Илтимос агар нотўғри тушунчада бусам тушинтирворин. 4) Зино : эртага буладиган ишни ёк қилиши, баракани кесиши, Аллоҳни ланатига учрайшини, камбағалчиликдан урин олиши хақида биламиз. Энди саволим шуки куп кофирлани биламан хатто шу иши билан тирикчилик қиладиганлани биламан вахоланки ула бой миллионер ишлари юришвотди. Нима шунда бу зинони ёмонликлари кофирлага тасири ёкми? Факат мусулмонла учунми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Тўғри инсон уч кун илмдан тўхтаса уни қалби ўлади. 2). Ҳар куни қироат қилиши эътиборга олади. 3). Фиръавндек бадбахтнинг хотини Осиё онамиз бўлганлар. Улар муносиб эмасди, бирга ҳам бўлишмади. Шошилманг, акангизга инсоф кириб қолар. 4). Аллоҳ таолонинг кофирларга қиладиган муомаласи билан мўминларга қиладиган муомаласини бошқа бошқа бўлади. кофир ёки мунофиқларга вафот топгунича имконият беради. Охират эса абадий дўзах бўлади. мўминларни эса тириклигидаёқ огоҳлантириб, тўғри йўлга тушадиган сабабларини тўғрилаб қўяди. Валлоҳу аълам!
4 Май 2022, 19:30 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар