Иймон ақидаси масаласида

Ассалому алайкум Устоз! Бизнинг саволларимизга сабр билан жавоб бераётганингизга ва акийдамизни ривожланишига қўшаётган ҳиссангизга Аллоҳнинг ўзи мукофотласин!Иктибос, Албоний иймон масаласига доир саволларга жавоб бераётиб: «Амал иймонни ўзи эмас, балки унинг камолотидир», дейдилар ва бу билан аввалда ўтган адашган фирқа – “муржиалар”нинг сўзларига ўхшаш гапни айтадилар. Шу гап ҳақиқатга яқинми?У киши ҳақида танишганимда Отаси Ҳанафий мазҳабидаги зиёли киши бўлганлиги ва ўзи ҳам шу мазҳаб йўли орқали ёшлигида динни ўрганганлиги ҳақида маълумот берилган. Лекин ҳадис илмига чукур кириб кетганлигидан кўп ҳадис уламоларимизнинг китобларини саҳиҳ ва заиф ҳадисларга ажратиб чиқишган экан. У ҳадисларни Бухорий анча олдин ажратиб бўлишмаганмиди? Ҳадисларни олим одам ўз ижтиҳоди билан саҳиҳ ва заиф ҳадисларга ажратадиларми?
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:
- Мазкур одамнинг даъвоси оламни тутган. Шунинг учун сиз айтган гапларни қилган. Бу борада сайтимизда етарли маълумот бор. Ўқисангиз, кўп нарсалардан хабардор бўласиз.- Мазкур одамнинг даъвоси оламни тутган. Шунинг учун сиз айтган гапларни қилган. Бу борада сайтимизда етарли маълумот бор. Ўқисангиз, кўп нарсалардан хабардор бўласиз.

4 Май 2022, 20:03 | Савол-жавоблар | 162 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar